Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фиқҳ

17:19 / 19.05.2023 | Ayyub | 466

Ассалому алайкум! 1). Миқотда ният қилган аёллар ният қилган либоси билан умра қиладими, ёки ният қилган киймидан бошқа кийимни кийибҳам умра қилса бўладими, агар ундай бўлмаса улар учун нима каффорот бўлди? 2). Ҳанафий мазҳабида тўпиқлар очиқ ҳолатида умра қилинса, бу ҳолатда эркак аёллар пайпоқ кийиб ёки маҳси кийиб умра қилишлари жоизми? 3). Ҳанафий мазҳабида намозда қўллар қулоқнинг юмшоқ жойига тегиши мустаҳаб бўлсаю қўлларни кафти қиблага қараши қандай амал? Агар қўлларни кафти қиблага юзланмаган ҳолатда қулоқ қоқса намози друст бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Эҳромга кирган кийими билан умрани бажариши шарт эмас. Умра давомида кийимини алмаштириши жоиз.

2). Аёллар эҳромда пайпоқ кийиб юришлари жоиз. Эркаклар эса эҳромда пайпоқ ёки маҳси кийишлари мумкин эмас. Чунки бу нарсалар оёқнинг тўпиғини, яъни оёқ кийимнинг ипи боғланадиган жойдаги суякни тўсиб туради. Бу эса эҳромдаги эркак учун таъқиқланган. Улар оёқнинг ўша қисмини ёпмайдиган шиппак кийишлари мумкин.

3). Такбир учун қўлларни қулоқ баробарига кўтарганда кафтлар қиблага қараган бўлиши суннат амал. Аммо бу амални тарк қилиш намозни бузмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat