Ассалому алайкум! Кечирасиз қидирув хизматидан топа олмадим. Агарда менинг ойлик маошим қонун бўйича кейинги ойнинг 5 санасигача тўланмаса яъни кечиктирилса бу учун ҳар бир кечиктирилган кун учун менга компенсатсия ундирилиб берилар экан, лекин бу кечиктирилиш ҳар доим менда 1 ойга чўзилиб кетади вақтида сўрганда эса ҳозир пул йўқ кредитларга тўлашимиз керак, у бу жойга пул ўтказиш керак деб айтишади иш жойим нодавлат ишлаб чиқариш корхонаси, мисол: март ойи ойлигини апрел ойи 5 санада эмас май ойида беришади. Мен ойлигимни вақтида ола олмаганим сабабли моддий эҳтиёжларимни қоплай олмайман, шу сабабдан мен солиқ идорасига мурожаат қилиб менга компенсатсия ундириб беришларини айтсам ва бу пулни оиламнинг моддий эҳтиёжига сарфлашим жоизми менга бу пул ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Бир кунга кечиктиришлари биланоқ тегишли жойларга мурожаат қилиб тезликда ҳаққингизни ундириб олиш ҳаракатини қилинг. Валлоҳу аълам!