Ассалому алайкум! Агар бир инсон одамларга қарз бериб кейин йиллар давомида у қарзини ололмаса ва қариздорлар яна сўрайверса ва яна бераверади кўнгли юмшоқлигидан ва ундай қарздорлар кўп улардан олиш умиди хам оз. Савол закотни бу қарздорларни йиллар мобайнида йиғилиб кетган шу қарзларни хисоблаб ичидан закот бериш керакми ёки қандай йўл тутиш керак?
– Ва алайкум ассалом! “ичидан закот бериш керакми” дегандан нимани назарда тутгансиз? Агар закотни қарзлардан кечсам бўладими десангиз бу жоиз эмас. Яъни, қарздан кечиш билан закот адо бўлмайди. “Қарзларни нисобга қўшаманми” демоқчи бўлсангиз, модомики қарзни бераман деб турган бўлса нисобга қўшасиз. Агар қайтариб олишингиз эҳтимоли жуда оз бўлса қўлингизга келиб тушгунича кечиктириб туришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!