Ассалому алайкум! Онамда бир қанча дадам олиб берган тилла тақинчоқлар бор. Уларни миқдорини ҳисоблашда ёрдам берсангиз деган эдим. 1. Тилла тақинчокларни грамини ҳисоблашда тиллага бириктирилган бриллиант тошлари бўлса қандай ҳисоблаш керак? Масалан бир комплект тилла тақинчокни умумий оғирлиги 19грам чиқаяпти лекин тилла уни ичидаги тилла миқдорини онам анниқ билмайдилар. Устидаги бриллиант тошларини оғирлиги тиллани оғирлигидан кўпроқлиги шундай билиниб турибти. Тиллани бриллиантдан ажратишни иложи йўқ чунки майда бриллиантлардан иборат. Шунда қандай ҳисоблашни билмаяпмиз. Ҳамма тилла тақинчоқларини бриллиантидан ажратмасдан тарозига қўйиб умумий оғирлиги 85грамдан оғир чиқса, ўша миқдордан 40/1 ни закот қилиб чиқарсак туғри ҳисоблаган бўламизми? 2. Бу тилла тақинчоқларни онамга дадам олиб берганлар ва шунда закотни дадам беришлари керак бўладими йоки онам? Агар дадам онамга ҳадя қилиб олиб берган бўлсалар? Чунки дадам бир имомдан сўраганларида дадам оберган бўлсалар онам тўламайдилар, чунки онамга бу бобомдан ҳадя эмас йоки онам ўзларини пулларига сотиб олмаганлар деган экан. Шундай ҳолатда ким тилла тақинчоқларни закотини бериши керак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Мутахассисга олиб борсангиз тилланинг миқдорини айтиб бериши мумкин. Умумий вазндан закот чиқарсангиз ҳам тилланинг закоти адо бўлаверади.
2). Тақинчоқлар кимнинг мулки бўлса, закот ўшанинг зиммасига фарздир. Валлоҳу аълам!