Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзимни оз бўлсада узайми, ёки қўй сўйиб тарқатайми?

15:52 / 22.09.2014 | Farrux | 2966
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир намозхон дўстим Сиздан бир масала хусусида хат ёзишимни сўради. Шу дўстимнинг саволини йўлламоқдаман. Ҳазрат, Дўстимнинг айтишича ёшлигидан кўпинча боши оғрир ва кечалари уйқусида алақсирашлар бўларкан. Бу пайтда унга қора шарпа халақит берса, бошқа ҳолатда эса яхши тушлар яъни тушида жойнамозда оқимтир тўн ва салла кийиб олган, соқоли узун оппоқ нуроний киши қиблага юзланиб намозда ўтирар экан. Аммо У кишининг юзини кўрмаган экан ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар. “Докторга борганман аммо, кўпинча ҳеч нарса аниқлашолмайди”. “Шундай вақтларда домла (“Тўрамиз”) олдига бораман”, деди. Шу домла “Сизлардан ўтганлардан илмлари бўлиши керак, шулардан умидворлари бўлиши мумкин. Шунинг учун Сиз ҳалолдан топган маблағингизга бир қўй сотиб олиб ушбу қўйни ният қилиб сўйинг ва оилавий шароити оғир бўлган оилаларга 2 кг дан хом талаш тарқатиб чиқинг ва иложи борича ўзингизга олиб қолманг, инша Аллоҳ ишларингиз юришиб ҳаммаси яхши бўлади акс ҳолда қийналиб юраверасиз" дебдилар. Дўстим ҳозирги кунда қийналиб ишлари юришмай турган пайт, унинг устига қарзлари ҳам бор. Қарзларини бир қўй пули билан ҳам узиб бўлмайди. Сиздан илтимосимиз дўстим нима қилиши керак? Пул йиғиб домлани айтганини қилсинми? Ёки, оз бўлса ҳам қарзларидан қутулсинми? Олдиндан раҳмат. Бизларни ишимизни, ишимиз боши бўлмиш динимизни Аллоҳ янада мукаммал бўлишини сўраб дуо қилинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қарздан қутилсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat