Ассалому алайкум! Уйни ремонт қилиш учун уста ёллаган одам устага "озиқ-овқатингларни ўзинглар ҳал қилинглар, бизда хабар олиб туришга шароит йўқ. Чунки ерда газ ва газ-плита, идиш-товоқлар бор, шуларни ишлатаверинг десам бўладими? Чунки ман узоқдаман. Усталар уйни ремонт қиляпганда устани овқатини қилиб бериш ёлловчига (менга) шартми ёки овқатига алоҳида пул тўлаш керакми? Чунки уста ҳар куни учун киши бошига шунчадан пул берасизлар деяпти? Улар 5-6 киши ишлайди. Уста ўзи ишлаб топаяпган пулидан овқатланиши керак эмасми ёки ёлловчи овқат билан таъминлаши шартми?
– Ва алайкум ассалом! Ишчиларнинг таоми кимнинг зиммасида бўлиши шартнома тузилаётган вақтда келишиб олиниши керак. Келишувсиз ўз-ўзидан иш берувчининг зиммасига тушиб қолмайди. Валлоҳу аълам!