Ассалому алайкум! Мен ташаҳҳудда ўтирганимда аттахийятуни ўқиётганимда вас-вас бўлиб "Ашҳаду аллаа илаҳа" калимасигади илаҳани "Ҳ" сини араб тилидаги ўртача "Ҳ" чиқазиб юборяпман, юмшоқ "Ҳ" чиқаролмаяпман. Юмшоқ "Ҳ" чиқазаман деб қайта қайта ўқиб қийналиб қоляпман. Баъзида "Ҳ" такрор-такрор ўқиганимда чиқади баъзида чиқмайди. Маъно ўзгариб қолмаяптимикан. Намозим намоз бўляптими, бузиляптимикан деб вас-вас бўляпман. Баъзи баъзида имомликка ҳам ўтқазиб туришади. Шу ҳолатларда нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Талаффузингизни тўғирлаб олиш учун қаттиқ машқ қилишга киришинг. Унгача имомликка ўтмай туринг. Валлоҳу аълам!