Ассалому алайкум! Мен ўзга юртда ишлайман. Вагончада 6 киши турамиз. Тахорат қилишга шароит бор аммо ғусл қилишга шароит хозирча йўқ. 1. Тунда эхтилом бўлиб ғусл вожиб бўлиб қолса нима қилсам бўлади? 2. Мен хозирда намозларимни олдин ўз юртимда қандай ўқиган бўлсам шундай ўқийман лекин қаср қилиб ўқиш керак деб эшитдим мусофирда намозимни қандай ўқисам тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Битта тоғора ва бир челакда сув бўлса ғуслга кифоя қилади. Эҳтилом бўлганда ғусл қилиш шарт. Ўзингиз учун шароит ҳозирланг.
2). Ўша ерда 15 кун ва ундан ортиқ туришни ният қилган бўлсангиз намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам!