Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устозларга

05:43 / 19.04.2022 | Doniyor | 2083

Ассалому алайкум! Мен ўқувчиларни инглиз тилида билимларини ўлчовчи ИЭЛТС имтиҳонига тайёрлайман. Алҳамдулиллаҳ асосан ўқувчилар бу имтиҳондан юқори натижалар қайд этадилар. Мен уларнинг натижаларидан қувониб, бошқаларга кўпроқ ўқишлари учун асос ва туртки бўлсин деб ижтимоий тармоқларга жойлайман. Баъзилар мени мақтанчоқ, кибрли инсонга ўхшатиб изоҳ қолдиришади. Саволим шуки мен ўқувчиларим қайд этган натижаларни ижтимоий тармоқларга юкласам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар ўзингизни бошқалардан устун кўриб қилмаётган бўлсангиз ушбу касбда тажрибангиз борлигини эълон қилишингиз мумкин. Фақат ўзингизни эълон қилишда бошқаларни камситмасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat