Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таяммум ва намоз

05:33 / 19.04.2022 | 9595 | 1249

Ассалому алайкум! 1. Мен олдинлари буйрагим ва тухумдонимда оғриқ сув ишлатсам зиёда бўлавергани учун таяммум билан ўқирдим Ҳозирда менинг буйрагим анча яхши 90 фоиз соғлом десам ҳам бўлади Алҳамдулиллаҳ! Тухумдоним ҳам яхши! Аммо сувга уринишим билан шу қисмимда оғриқ пайдо бўляпти.Мен таяммум билан намозларимни давом эттиравераймикин? 2.Таяммумда тупроқнинг чанглик даражаси қандай бўлиши керак Мен хом ғишт билан таяммум қиламан Васвасага кетиб қоламан юзимга қўлларимни суртганимдан кейин кўнглим тўлмай яна шу ишни бир неча марта такрорлайман. 3. Ҳозир рўза тутяпман Мен тонгда ва кечда седана чайнайман Оғиз ёпгандан сўнг шу седананинг аччиқ таъмими оғзимда бор Балки бирор бўлаги қолиб кетган Шунда рўзамга зарари йўқми? 4.Таяммумда хом ғиштни бирон нарса билан қириб олиб қилинадими ёки шу хом ғиштнинг устидан чиқадиган чанг етарлими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Соғлиғингиз тикланган бўлса тўлиқ ғусл ва таҳорат билан намоз ўқишингиз шарт. Оғриқ эмас касаллик бор йўқлигига эътибор қилиш керак.

2). Чанг бор бўлиши шарт қилинмаган.

3). Саҳарликдан сўнг тишнинг ораларида қолган нарса нўхат миқдоридан кичикроқ бўлиб, уни ютиб юборса зарари йўқ. Лекин оғиздан ташқарига чиқариб, сўнг оғизга қайта солиб ютса, рўза очилади. Нўхат миқдорича ё каттароқ бўлса, рўза очилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat