Ассалому алайкум! Менинг бир танишим Академияда ўқийди. Ўқиш ва хизмат сабабли у ерда рўзага рухсат йўқ экан. Ўқув йили тугагач рўзани қазо қилиб тутиб берадими ёки бошқача йўл тутиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Уларга билдирмасдан бўлса ҳам рўзани тутиши керак. Рўз тутган одам билан тутмаган одамни кўринишида фарқ бўлмайди. Шунинг учун беркитиб тутишсин. Валлоҳу аълам!