Ваалайкум ассалом! Тутиб кўрилади, шариатимиз ҳақиқатан рўза тутишга ожиз бўлган кишиларга соғайганида қазоларини тутиб беришни фарз қилган. Тузалишдан ноумид бўлган кишиларга эса фидясини бериши вожиб бўлади. Бир кунлик рўзанинг фидяси мискиннинг бир кунлик - саҳарлик ва ифторликдаги таоми ҳисобланади. Бу, ҳанафийлар ижтиҳодига кўра, ўртача ҳисобда, ярим сў (1.632 грамм) буғдойга тўғри келади. Фидя берувчи ҳоҳласа бунинг қийматини бериши ҳам мумкин. Бир вақт намознинг фидяси ҳам шунча. Валлоҳу аълам!