Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ! ! Мана ҳозир айни ёз мавсуми. Ушбу мавсумда аянан кўп ҳам истеъмол қилинадиган ҳам кўп миқдорда ишлатиладиган неъматларимиздан бири бу сув. Ерта саҳардан ҳонадонларимизда кўча-ҳовлиларни супуриб сув сепилган, кечки томон яна салқинлатиш мақсадидиа сувни кўп миқдорда ишлатилватканиниг гувоҳи бўламиз. Ахир қанча-қанча сув бормас сув етмас жойлар маконлар бор биз еса сувни ўйлаб ҳам ўтирмай исроф қиламиз, исроф қилаётканимиз ҳаёлимизнинг бир бурчагига ҳам келмайди. Ҳовли кўчаларимиз тоза туриши, озодалиги бу лозим аммо Аллоҳимнинг буйук неъмати бўлмиш сивни меъёрни билмаган ҳолда сарфлашимиз-исроф қилишимиз ножоиз амал бўлса керак диган ҳулосага келдим. Азиз биродарлар, ҳурматли юртдошлар , келин буйук неъмат сувни меъёри билан еъзозлаб ишлатайлик! ! ! Охиратда ҳар бир томчи исроф қилинган сувнинг жавоби бор ахир.