Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жин хусудида

06:44 / 15.09.2015 | Gunohkor banda97 Bahodirov | 3623
Ассалому алайкум! Ҳадисларда айтилганки ҳар бир кишининг ўз жини бўлар экан. Ўша жиннинг вазифаси нимада?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Қоф” сураси 27-29-оятларида : قَالَ قَرِينُهُ رَبَّنَا مَا أَطْغَيْتُهُ وَلَكِن كَانَ فِي ضَلَالٍ بَعِيدٍ Унинг «яқин»и: «Роббимиз, уни мен туғёнга кетказганим йўқ, лекин унинг ўзи узоқ залолатда бўлди», – дер. Бу оятдаги «яқини»дан мурод – шайтондир. Ибни Аббос розияллоҳу анҳумо Мужоҳид, Қатода ва бошқалар : “Қорин” инсонга вакил қилинган шайтондир деганлар. Шайтон ҳам охиратдаги азоб-уқубатдан қўрқиб кетганидан, кофирдан тониб, «Мен уни иғво қилганим йўқ», деб ўзини олиб қочар экан. Шу мақомда Аллоҳ таолонинг ҳал қилувчи сўзи янграйди. قَالَ لَا تَخْتَصِمُوا لَدَيَّ وَقَدْ قَدَّمْتُ إِلَيْكُم بِالْوَعِيدِ ۝ مَا يُبَدَّلُ الْقَوْلُ لَدَيَّ وَمَا أَنَا بِظَلَّامٍ لِّلْعَبِيدِ ۝ 28. (У Зот) деди: «Менинг ҳузуримда тортишманглар, сизларга азоб ваъдасини тақдим қилган эдим. 29. Менинг ҳузуримда сўз ўзгармас ва Мен бандаларга зулм қилувчи эмасман!» Яъни «Ҳозир тортишадиган вақт эмас, аввалдан ҳамма нарса тушунарли қилиб айтилган эди. Ҳар ким қилганига яраша жазо ёки мукофот олиши маълум эди. Кофир ва гуноҳкорларга азоб ваъдаси бўлганди. Энди ўша гап ўзгармайди. Ҳар ким қилганига яраша тортади. Лекин бу зулм эмас, айни адолатдир. Чунки Аллоҳ таоло бандаларига ҳеч зулм қилмайди». Абдуллоҳ ибн Мақсуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бўлмасин унга жинлардан бўлган бир қарин(доим бирга бўлувчи)ни вакил қилинган” дедилар. Саҳобалар : “Сизга ҳамми я Расулуллоҳ” дейишди. У зот “Менга ҳам. Лекин Аллоҳ унинг устидан менга кўмак берди. Мен ундан саломат бўламан. У мени яхшиликдан бошқасига буюрмайди” дедилар. Бошқа бир ривоятда : “Ким бўлмасин унга жинлардан бир ва фаришталардан бўлган бир қарин(доим бирга бўлувчи)ни вакил қилинган” дедилар”. Ушбу ҳадислардан инсонга вакил қилинган жин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқаларни фақат ёмонликка буюриши тушунилади.("Тафсири Ҳилол"). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat