Ассалому алайкум! Институтда енгил саноат йўналишида ўқийман. Келажакда кийим ишлаб чиқариш бўйича мутахасис бўлиб етишаман Ин шаа Аллоҳ. Саволим шуки: бу кийимлар ичида аёллар ҳар хил кийимлари ҳам мавжуд. Келажакда шу соҳада ишлашим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ишланг, ножоиз релсда кетаётган паравозни жоиз релсга ўтказишни ният қилинг.
من حديث أنس ابن مالك رضي الله عنه أنه عليه الصلاة والسلام قال: إِنَّ مِنْ النَّاسِ مَفَاتِيحَ لِلْخَيْرِ مَغَالِيقَ لِلشَّرِّ، وَإِنَّ مِنْ النَّاسِ مَفَاتِيحَ لِلشَّرِّ مَغَالِيقَ لِلْخَيْرِ، فَطُوبَى لِمَنْ جَعَلَ اللَّهُ مَفَاتِيحَ الْخَيْرِ عَلَى يَدَيْهِ، وَوَيْلٌ لِمَنْ جَعَلَ اللَّهُ مَفَاتِيحَ الشَّرِّ عَلَى يَدَيْهِ.
“Албатта, инсонлардан яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўладиганлари бор. Ва яна инсонлардан яхшиликка қулф, ёмонликка калит бўладиганлари ҳам бор. Аллоҳ таоло қўлига яхшиликни берган кишига “Тубо” бўлсин! Аллоҳ таоло қўлига ёмонликни берган кимсага “Вайл” бўлсин!”.
(“Тубо” – кўп яхшиликлар ёки жаннатдаги дарахтнинг номи. “Вайл” – кўп ёмонлик ёки жаҳаннамдаги даҳшатли водийнинг номи). Валлоҳу аълам!