Ассаламу алайкум Хурматли Шайх жаноблари! Дустларим билан келишиб савдо қилмоқчимиз. Масаланинг қизи тарафи шундаки биз 4 кишимисиз яни 1 киши пул беради қолган 3 киши мехнат қилади, Ҳар бир мехнат қилувчининг уз вазифаси бор! Савол: фойда ва зиён тақсимоти қанақа равишда булади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Шартномани қай асосда қилишингизга боғлиқ. Шериклигингиз нима асосда. Музорабарми ёки бошқа нарсами?