Устоз, мени милким шамоллаган. Аслида бу ирсиятда бор, дадамларда ҳам шу муоммо бор. Менга ҳар 6 ойда укол олиб туришни тавсия ҳам қилишган эди. Лекин, ҳозир чет элда бўлиб бунга имкон ҳам йўқ.
Қисқаси, қачон таҳорат олмоқчи бўлсам (одатда уйқудан сўнг ёки 2-3 соат ҳеч нарса йемасам) тупигим қизғич (кўпроқ сарғичга моил, қизил ҳам емас лекин)бўлиб чиқади. Оғзимни чайиб таҳоратни тугатганимдан сўнг тупигимда базан ҳали ҳам мана шундай ҳолат рўя беради. Айниқса, "рокавина" оппоқ мармар бўлганлиги учун, тупикнинг сариғлиги яққол кўриниб туради. Кейин, бошқатдан таҳорат оламан. Ёки базида таҳоратни якунламасдан олдин 3-4 минут оғзимни чайиб турсам бу ҳолат йўқолади. Лекин, таҳоратни қайта олиш ёки 3-4 минут кутишга вақт сарфлаш мени қийнаб қўйяпти.
Аммо, ухламсам ёки 2 соатлардан кейин таҳоратга еҳтиёж сезилса милким қонамайди.
Савол: Мен шу ҳолатда узрли ҳисобланаманми? Мен 2-3 биродаримга имомликка ўтаман доим. Бунда нима қилмоқ керак. . . Узрли дегани ҳар намозга бошқа таҳорат қилиш керак деганими?