Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзи бор одам закот бериши

03:15 / 01.05.2022 | Ahmatjon | 1034

Ассалому алайкум! Менинг бўйнимда қарзим бор ва ҳақдор билан ойма-ой бўлиб беришга келишганмиз. Келишувга асосан фойдамнинг деярлик кўп қисми қарзимга кетади. Аллоҳга шукур қарзимни кўп қисмини ёпиб бўлганман. Ҳозирда оборотимда таҳминан 20 мин долларлик бор. Мен ҳам закон берсам бўладими ёки қарзимдан биринчи қутилишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарзингиздан ошиқча нисоб миқдоридаги мулкингиз (ҳозирда 34 млн) бор бўлса ва бир йил турса закот беришингиз вожиб. Қарз муъажжал бўлса шундай. Агар бировга тўлашингиз керак бўлган қарзингиз муъажжал (дарҳол тўланиши шарт бўлган қарз) бўлмай, балки маълум муддатда тўлашингиз лозим бўлса, ундай қарз закот вожиб бўлишидан ман қилмайди (яъни, закот ҳисоблашда уни  эътиборга олмайсиз). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat