Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закотни рамазон ойида кечиктириб бериш мумкинми?

18:51 / 05.05.2021 | Ulug`bek | 760

Ассалому алайкум! Менга закот бериш фарз бўлганига 3 йил бўлди. Пулим нисобга етганига илк марта 1 йил тўлганда, қайси ойга тўғри келганини эслай олмайман. Тахмин қилиб, ўтган 2 йил давомида закотни рамазон ойида бериб келдим. Агар менга закот рамазондан олдин фарз бўлган бўлсаю, мен эслай олмаганим туфайли рамазон ойида бераётганим учун (яъни кечиктириб бераётганим учун), ҳақдорларнинг ҳақини ўзимда ортиқча вақт ушлаб турганим учун гуноҳкор бўлиб қолмайманми? 2) Агар гуноҳкор бўлиш эҳтимолим бўлса, ҳар йил рамазон ойида закот бераётганимда, закот миқдорига маълум бир қиймат қўшиб берсам (яъни закот беришнинг кечикишини ўрнини қоплаш учун), мендан эҳтимолий гуноҳ соқит бўладими? Қўшимчасига, рамазон ойида фарз амаллар савоби 70 баробар зиёда қилиб берилади деб эшитганим учун, шу ойда бериб боргим келаяпди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Гуноҳкор бўлмайсиз.

 2). Шу ишингиз тўғри. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat