- Қўйлак оқ бўлгани учун тижорати ҳалол бўлмайди, дейиш нотўғригап. Аммо кўйлак насороларга хос дейиш эса, агар насороларнинг диний шиори бўлса, жоиз эмас. Аммо уларга диний шиор бўлмаса ва бошқалар ҳам киядиган бўлса, жоиз. Бу ҳақда ҳамаср уламолар барчаси фатво берганлар. Агар сиздан кўйлак олганлар фақат аёлларнинг ҳузурида киядиган бўлсалар, сиз хотиржам бўлинг.