Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақиқа

12:06 / 27.05.2017 | Akhror017 | 4451

Ассалом алайкум! 1). Яқинда акамни никоҳ тўйи ва укамни суннат тўйи муносабати билан тоғам сўқим сифатида қорамол учун пул бeрдилар. Ушбу пулга олинган қорамолни акам, укам, синглим ва мeнга ақиқа сифатида сўйиб, тўйга ишлатдик. Ушбу нарса хато эмасми?
2. Шу ақиқа учун сўйилган молни калла ва тeрисини сотиб, тўй учун ишлатиш мумкинми ёки бирор оилага эҳсон сифатида бeриш кeракми?
3. Ақиқа учун сўйилган жонлиқни гўшти ва суягини итларга бeриш мумкин эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саволингиз учун ташаккур. Сиз муолажа қилиниши зарур бўлган муаммони ўртага ташлабсиз.  Аввало ақийқага сўйиладиган жонворни келин томонга юклаш зулм, номардлик ва тарк қилиш вожиб бўлган бидъатдир. Одамлар орасида қудалар келин томондан талаб қилишлари, таъма қилишлари урф даражасига етган. Бундай қилиш шаръан ҳаром амал ҳисобланади. Ҳаромдан келган молни ейиш ҳам ҳаромдир. Чунки бу тиланишга киради. Бир кунлик таоми бор инсонга тиланиш ҳаром ҳисобланади. Шариатимизда “Алмаъруф кал машрут” деган қоида бор. Яъни урфга кирган нарса шартлашиб олиш билан бир хил. Бу дегани ақийқа жонлиғини келин томонга шарт қилиш ҳисобланади. Шариат эса бундай шартни инкор қилади. 2). Ақийқага сўйилган жонворни бирор нарсасини сотиш жоиз эмас. Ҳақдорларга беринг ўзлари сотиб олишаверсин. 3). Бекор гап. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat