Ассалому алайкум! Касбим сабабли одамларга хизмат кўрсатаман. Бир киши транспорт ҳодисасидан вафот этган экан, қариндошлари узоқ йўлга майитни олиб кетишлари учун улар кеч қолмасликлари сабабли азон вақти киргандан кейин 10 дақиқа ўтиб бомдод намозини ўқиб олдим, аммо масчитимизда кўрсатилган вақт бўйича бомдод вақти киришига 20 дақиқа бор эди. Мен ўқиган вақт азон вақти эди. Намозим дуруст бўлдими?
– Ва алайкум ассалом! Тақвимдаги бомдоднинг вақти кирган бўлса намоз дуруст бўлган. Агар тақвимдаги вақти кирмаган бўлса қазосини ўқиб олишингиз фарз. Валлоҳу аълам!