Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Халолми

06:32 / 09.05.2022 | Qobiljon | 690

Ассалому алайкум! Мен сув каналига талуқли ишда ишлиман. Сувда кўп буюмлар оқиб келади. Шу эрда ишловчилар буюмларни эгасини тополмаймиз деб ўзлари билан олиб кетишади. Шу вақтгача хечким хечнарса қидириб келмаган. Ўз ихтиёжи учун ишлатиш жоизми. Шу холатда қандай тўғри йўл тутса бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзларингизга олиб қолишга мутлақо ҳаққингиз йўқ. Қўлга олганингиздан кейин эълон қилиб бўлса ҳам эгасини топиб беришингиз керак.

Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Юзга юз ҳаракат қилиб қидирса шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat