Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Берган закот ва эҳсонларни ёзиб юриш

10:22 / 22.02.2021 | shehrozbek isoyev | 1115

Ассалому алайкум! Мен бировга берган Закот ёки эҳсонимни ён дафтаримга ёзиб борсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Закотингизни тўлиқ адо бўлган ёки бўлмаганини билишингиз учун ёзишингиз мумкин. Эҳсонни ёзманг. 

عَنْ أَسْمَاءَ رَضِي اللهُ عَنْها قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : انْفَحِي - أَوِ انْضَحِي أَوْ أَنْفِقِي - وَلَا تُحْصِي، فَيُحْصِيَ اللهُ عَلَيْكِ، وَلَا تُوعِي فَيُوعِيَ اللهُ عَلَيْكِ 

Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ато этавер [ёки оз­оз беравер ёки инфоқ қилавер], санаб ўтирма, яна Аллоҳ ҳам сенга санаб бермасин. Ушлаб ҳам қолма, яна Аллоҳ ҳам сендан ушлаб қолмасин», дедилар».
Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat