Ваалайкум ассалом! Бир исмни танланг ва яқинларингизга “Энди мени шундай деб чақиринглар” деб айтинг. Бошқа ҳеч қандай иш қилишга ҳожат йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи бир исмлари хунук бўлган саҳобаларнинг исмларини гўзал исмларга алмаштириб “Сенинг исминг бундай” дер эдилар. Шу билан унинг исми ўзгарган ва ҳамма ўша исми билан чақиришар эди. Албатта исмни ҳам ўз хосияти, номланувчига шарафи бўлади. Валлоҳу аълам!