Ассалому алайкум! Укам меҳмонхонада ишлайди. У ерга келган мижозлар кассага меҳмонҳона пулини толашганда чек берилар экан. Лекин аксарият меҳмонлар бу чекни олмай кетаркан. У чекда QR код бор ва бу код орқали солиқ.уз иловасидан қанчадир пул берилар экан. Шунга оид саволни сайтингиздан қидирганимда агар бу кодни чекни эгаси рўйхатдан ўтказиб пул олса бўлади дейилган экан. Лекин укам буни ўзлари олмай кетишади деб рўйхатдан ўтказяпти. Бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Ўша чекни эгаларига кодини киргизса пул беришини айтсин. Агар шунда ҳам розимиз деб ташлаб кетишса нима қилиш ихтиёри. Валлоҳу аълам!