Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЗАГСдаги никоҳ ҳақида

19:10 / 08.08.2018 | Баходир | 3075
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қизимни турмушга бераётган эдим. Куёв билан қизим ЗАГС дан ўтиб никоҳ ўқитгани Кўкча масжидига киришибди. Никох ўқишдан олдин розилик олиш учун қизимдан отасини исмини тўғри айтиб қизимни исмини нотўғри айтибди, гувохлар тўғри исмини айтишса хам қайта сўрашда яна бошқа исмни айтибди шунда қизим хаяжонданми ёки хаёданми эътироз билдирмай розилигини билдирибди. Бу никоҳ ҳалол бўлганми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Гувоҳлар ким айтганини аниқ билишса бўлди. Яъни келиннинг дугонаси айтмаган бўлса бўлди. Куёв аниқ, келин ҳам аниқ, гувоҳлар ҳам бағишладим ва қабул қилдимни ким айтганини эшитиб туришибди. Бундай никоҳ боғланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat