Ассалому алайкум! Мен хозир Қозоғистондан 1 ой бўлди яна икки уч ой шу эрда ишламоқчи ман уйда аёлим билан 10 яшар ўғлим қолган. Саволим қуйидагича. 1. Онам сентябр ойида оламдан ўтди шунга тоғам опамни биринчи хайити қўй сўймасанг бўлмайди деябти бу шариатда борми. 2. Уйда қўшниларни аёлларига, холамларга ифторлик қилиб бермоқчидим аёлларни ўзига ифторлик қилиб берсам бўладими ёки эркакларга ифторлик қилиб берганим маʼқулми. 3. Мен қозоқда ишлайман ва шу эрни банк картасидан фойдаланаман шу карта орқали магазиндан озиқ овқат ва турли камунал тўловларни амалга оширсам менга қилган харидордан 1% бонус беради бу бонусни ишлатиш жоиз эмас деб ўйлайман лекин бу гапни шерикларимга айтсам мени гапимга ишонишмаяпти шунга хам жавоб берсангизлар.
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳайитда ёки бирор кунни тайин қилиб олиб эҳсон ёки қўй сўйиш керак деган гап шариатимизда йўқ. Инсон қодир бўлганида эҳсон қилади.
2). Ихтиёрингиз.
3). Бонусни агар ўзларини фойдасидан ўтиб беришса ишлатиш жоиз. Валлоҳу аълам!