Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзадор бармоғини орқасига киритиши ҳақида

15:37 / 26.06.2023 | Фирдавс | 793

Ассалому алайкум! Рамазон рўзасини тутаётган эркак, ич қотиши сабаб, рўза очилмаса керак деб, бармоғини(тўлалигича) совунлаб орқасига киритса, унинг ҳукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! САВОЛ: Ошқозон касаллиги билан касал бўлган рўзадор бемор зонт ютса бўладими?
ЖАВОБ: Зонт қуруқ ҳолатда ютилса ва қайтариб чиқариб олинса, рўза очилмайди.

لَوْ شَدَّ الطَّعَامَ بِخَيْطٍ وَأَرْسَلَهُ فِي حَلْقِهِ وَطَرَفُ الْخَيْطِ فِي يَدِهِ لَا يُفْسِدُ الصَّوْمَ إلَّا إذَا انْفَصَلَ

Агар бирор таомга ип боғлаб ҳалқумидан ўтказса, яъни ютса, ипнинг бошқа тарафи қўлида қолса, яъни қайтариб чиқариб оладиган бўлса, рўза очилмайди. Ип узилиб кетса рўза очилади. (Баҳрур Роиқ).

وَهَذَا يَدُلُّ عَلَى أَنَّ اسْتِقْرَارَ الدَّاخِلِ فِي الْجَوْفِ شَرْطُ فَسَادِ الصَّوْمِ

Ичкарига киргизилган нарсанинг ўша ерда қолиб кетиши рўза фасод бўлишининг шартидир. (Бадойиъус Санойиъ).
САВОЛ: Рўзадор сув билан муболағали тарзда истинжо қилса, бавосил (гемарой) касалига дучор бўлганлар ўша жойларига дори қўйсалар рўзалари очиладими?
ЖАВОБ: истинжо чоғида сув, бавосили касаллигида дорилар орқа аъзонинг клизма қилинадиган жойигача етиб борса рўза очилади. Етиб бормай ташқарида қолса, очилмайди.

لَوْ بَالَغَ فِي الِاسْتِنْجَاءِ حَتَّى بَلَغَ مَوْضِعَ الْحُقْنَةِ فَسَدَ وَهَذَا قَلَّمَا يَكُونُ

Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади. Бу нарса жуда камдан-кам бўлади. (Роддул Муҳтор).

وَالْحَدُّ الَّذِي يَتَعَلَّقُ بِالْوُصُولِ إلَيْهِ الْفَسَادُ قَدْرُ الْمِحْقَنَةِ

 Рўзани бузадиган даражада нарсанинг ичкарига киришидаги чегара клизмада сув ичкарига кетадиган жойидир. (Роддул Мухтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat