Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли манийси тўкилса

19:42 / 31.07.2013 | Jakhongir | 10112

Аёлим шу кунларда бир нарсадан хафа бўлиб йиғлаган эди мен уни тинчлантириш учун юпатиб бағримга шаҳватсиз босдим (ўпганим ҳам йўқ), лекин шахватим қўзимаган бўлса ҳам таҳоратим бузилди (савол учун узр, яъни бироз мазий чиқди), эртаси куни аёлим ёнимда ўтирган пайтда (шахват қўзийдиган бирор иш ҳам қилмадим ва хатто бу ҳақда ўйламадик ҳам) яна шу холат юз берди, бу гал ҳам шахватим қўзигани йўқ, лекин таҳорат кетди. Рўзам бузилдими ёки йўқми шуни тушунолмай бошим қотди. Ушбу сайда "Рўзани бузадиган ва бузмайдиган нарсалар" мақоласида "22. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли манийси тўкилса, қазо тутади" дейилган, менинг холатим бунга кирадими (менинг холатимда том маънода маний тўкилмади, лекин юқорида айтган холат юз берди)?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Рўза бузилмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat