Ассалому алайкум! 1. Аёлим 7 ойлик ҳомиладор. Ҳозирки кунда рўза тутмаяпти. Унинг учун фидя беришим керакми ёки қазосини тутиб берадими?
2. Агар қазосини тутса уни бўлиб-бўлиб тутса бўладими ёки узмасдан 30 кун тутадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қазосини тутиб беради. Бўлиб тутса бўлади. Валлоҳу аълам!