Ассаламу алайкум! Мен сертификациялаш идорасида ишлайман. Импорт бўлиб келадиган товарларга мувофиқлик сертификатларини берамиз. Бироқ биз келаяпган товарларни синовини ўтказмасдан ва уларни кўрмасдан норматив хужжатларга мувофиқ деб протокол ва сертификат чиқарамиз. Бу ишимиз қанчалик тўғри. Халолми ёки харомми?
– Ва алайкум ассалом! Агар барча текширув ва синовларни ўтказмасдан қилсангиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!