Ассалому алайкум! 1). Аёлимни 82 грамм ва 300$ пули бор, 3 ойдан кейин 1 йил бўлади. Шуни кенги Рамазонда закоти билан қурбонлигини қиберсам бўладими? 2). Биз 3 киши шерикмиз мен, акам ва яна бир киши. Умумий пулимиз ва молимиз 6000$ экан. Биз нима қилайлик?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бир йил тўлиши билан закотини адо қилиш вожиб. Кейинги рамазонда келаси йилнинг закотини олдиндан бериб қўйса бўлади.
2). Ҳар ким ўз улушини аниқлаб олсин. Кимнинг пули нисобга етган бўлса ўша закот берсин. Валлоҳу аълам!