- Ва алайкум ассалом! Бу кибр ўта махфий касалликдир. Уни моҳир руҳий тарбия устозидан аниқлаб олиш керак. Чунки кибр атом заррасига ўхшайди. Қайси қалбда у бўлса бутун солиҳ амалларни яксон қилиб юборади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қалбида заррача кибри бор одам жаннатга кирмайди” деганлар. Шунингдек инсон ўз нафсини хорлашлиги ҳам жоиз эмас. Шу иккисининг ўртасини топиш керак. Валлоҳу аълам!