Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қадарга розилик

19:41 / 03.09.2022 | Ибн_Бахром | 864

Ассалому алайкум! Устозлар, Абдулҳамид Муҳаммад Турсуннинг "Тасаввуф ва унинг ҳақиқати ҳақида муқаддима" номли электрон китобининг 42-бетидан иқтибос келтирсам. "Абул Ҳусайн Нурийдан розилик ҳақида сўрашди. У жавоб бериб айтди: "Агар мен дўзахнинг асфаласофилинида бўлсам ҳам, Фирдавси аълода бўлган кишидай рози бўлардим"". Мен шу жумлани тушуна олмаяпман. Бу зот дўзахга сабр қила олмаслигини ҳам билган бўлсалар керак, сабр қила олмаган одам қандай рози бўлиши мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунда Аллоҳдан рози бўлишнинг даражотлари ҳақида айтилган. Азобга сабр қила олмаслик азоблаш ҳукмига норозиликни тақозо қилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat