Ассалому алайкум! Ишхонадан қарзга мошина олганман ойликдан қайтариб қолади қанча қарзим борлигини аниқ билмайман билишни хозирча иложи йўқроқ шуни тахминан хисоблаб кўнглим тўладиган қилиб айириб ташласам қолган пулимдан закот берсам бўладими? Нисобга етади тахминан қарзимни олиб ташласам хам.
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Кейинчалик закотни кам миқдорда чиқарганингиз маълум бўлса қолганини ҳам адо қиласиз. Валлоҳу аълам!