Ассалому алайкум! Дўстим бир иш билан шуғулланади. Бировларнинг пасспортларига coinlist account очиб, уларни ўзи танилмаган одамларга яхшигина пулга сотади. Бу аккоунтга барча паспорт маълумотлари киритилади. Шу иш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Бу бировнинг ҳаққига тажовуз қилиш ҳисобланади. Ўзгаларнинг шахсий маълумотларини киритиши ҳам, ўша аккаунтларни сотиши ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!