Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисалари кэракмас Қуръон кифоя . . .

13:53 / 04.08.2013 | Baxtiyor92 | 2806

Ассалому Алайкум. "Пайғамбар с. а. в. ҳадислари керакмас, Қуръон бизга етади" дейдиган қавмлар чиқиши ҳақида ҳадис бор деб бир имом домла айтдилар. Шундай, ёки шу мазмунда ҳадис борми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бор.

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен бирортангизнинг супасида ёнбошлаб ётганида унга мен амр ёки наҳйи қилган нарсалардан бирор иш етса, зинҳор «Буни билмаймиз, бизга Аллоҳнинг Китобида нима келса, шунга эргашамиз», деганини топмайин», дедилар».

Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қуръонга амал қилсак бўлди, Суннатнинг кераги йўқ», дейдиганлар чиқмаслиги зарурлигини баён қилмоқдалар. Бу ҳам келажакда бўладиган нарсалардан ўзига хос огоҳлантиришдир.

 

Топ рейтинг www.uz Openstat