Ассалому алайкум! Бадиий адабиётдаги ёлғон ҳақида сўрамоқчиман. Муаллифлар ўзлари гувоҳ бўлмаган нарсани ёзишадику?
– Ва алайкум ассалом! Муаллиф ўзи ёзган бадиий асарларда шариатнинг меъёрларига амал қилиб, шариатда рухсат берилган мақсадни ҳосил қилиш, ҳаром қилган ишларга чақирмасалик, истеҳзо-масхара бировларни устидан кулиш каби шариатда қайтарилган ишлар бўлмаслиги шарти билан ёзиши ва шу таъсирчан адабий санъати ила яхшилик ёйилишига сабаб бўлишида бирор муаммо йўқ. Ҳаттоки буни касб қилиб олишида ҳам зарар йўқ. Чунки баъзи аҳли илмлар Каҳф сураси, 32-оятдаги: “Уларга икки кишини мисол қилиб келтир. Улардан бирига узумлардан икки боғ бердик ва уларни хурмо ила ўрадик ва ораларида экинзор қилдик”, қисса ҳақиқатда воқеъ бўлмаган дейишган. Валлоҳу аълам!