Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мақтов

08:47 / 11.02.2019 | jobir muhammadiyev | 1916
Ассалому алайкум! Устозлар, бир инсонни отаси яхши ишларни кўп қилган масжид қурилишида иштирок эган махаллада ва хаказо(Аллоҳ раҳмат қилсин). Фарзанди жамоат жойларда отахонни ишларини кўп айтаверади. Бир киши унга "кўп гапирма савоби камаяди, яхшилик яширилиши билан гўзал " деди. Хақиқатдан шундайми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсон ҳар бир қилган амалини Аллоҳнинг розилиги учун қилиши керак. Мабодо кимдир яхши кўрсин, мақтасин деган нияти бўлса, унинг учун ўша яхши кўриши ва мақташидан бошқа ҳеч қандай ажр йўқ. Ҳатто дуо қилиши учун қилиши ҳам холис Аллоҳ учун бўлмайди. Шунинг учун солиҳ салаф уламоларимиз ва уларни изидан борган уммат ҳамиша қилган амалини яширишга ҳаракат қилган. Ҳатто эр йиллар рўза тутиб, рўза тутганини хотинига билдирмаган. Оиша розияллоҳу анҳо бир аёлга садақот қилганларида у аёл Оиша онамизнинг ҳаққларига дуо қилган. Шунда Оиша онамиз у аёлни ўзининг ҳаққига дуо қилганлар. Нега бундай қилдингиз дейилганида “Унинг дуоси қилган яхшилигимнинг эвази бўлиб қолмасин. Дуосини эвазини мен ҳам дуо билан қайтариб, садақотимнинг савобини Аллоҳнинг ҳузуридан умид қиламан” деганлар. Ўтганларни яхши амалларини гапиришдан мақсад бўлиши керак. Мабодо инсонларни яхшиликка тарғиб қилиш бўлса бу яхши. Фахрланиш бўлса бу жоиз эмас. Бировники билан мақтанадиган эркак эркак ҳисобланмайди. Эркак ўзи қилганини бировга ошкор қилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat