- Ва алайкум ассалом! Қиёматни қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади:
الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ الأَرْضَ فِرَاشاً وَالسَّمَاء بِنَاء وَأَنزَلَ مِنَ السَّمَاء مَاء فَأَخْرَجَ بِهِ مِنَ الثَّمَرَاتِ رِزْقاً لَّكُمْ فَلاَ تَجْعَلُواْ لِلّهِ أَندَاداً وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ
22. У сизларга ерни тўшак, осмонни бино қилган ва осмондан сув тушириб, у билан сизларга меваларни ризқ қилиб чиқарган Зотдир. Бас, билиб туриб, Аллоҳга тенгдошлар қилманг.
Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада осмонни бу дунё уйининг мустаҳкам томи қилиб қўйганини ва ташқаридан келган нарса ҳеч қандай зарар қилмаслигини баён қилади.
“Анбиё” сурасида ҳам:
وَجَعَلْنَا السَّمَاء سَقْفًا مَّحْفُوظًا وَهُمْ عَنْ آيَاتِهَا مُعْرِضُونَ
32. Ва осмонни сақланган шифт қилиб қўйдик. Улар эса Унинг оят(аломат)ларидан юз ўгирувчидирлар.
деб марҳамат қилган. Валлоҳу аълам!