Китобларни танлай билиш ћам илм ва жуда нозик иш. Буни илмли кишилардан сўраб ўрганиш ва маслаћат ќилиб бориш орќали билинади. Мусулмон китобчилигида китоблар ћаќида алоћида китоблар бор. Афсуски, бугунги шароитимизда сиз айтган каби нохуш ћолатлар учраб турибди. Пул топиш илинжида нима ќилиб бўлса ћам, диний мавзуда китоб чиќаришга ружуъ ќўйилди. Динга умман алоќаси йўќ одамлар диний мавзуъда китоб ёзмоќда ва диний китобларни таржима ќилмоќда. Оќибатда турли салбий ћолатлар кўпаймоќда.Биз ќўлимиздан келганича, диндошларимизга бо соћада ћам камтарона хизмат ќилишга уринмоќдамиз. Аммо турли тушунмовчиликлар бўлиб турибди. Ушбу саћифада ўзимиз тавсия ќиладиган китобларнинг рўйхатини чиќариш нияти ћам бор. Ћозирча маслаћатимиз шулки, китобни харид ќилишдан олдин унинг муаллифи ва таржимони ким эканига назар солиш керак. Агар собиќ атеист ёки ћисобчига ўхшаш динга алоќси йўќ одам муаллиф бўлса, олмаслик керак.Иложи бўлса таниш уламолардан маслаћат сўралса, яхши бўлади.