Ассалому алайкум! Мен оилам билан бошқа давлатда ишлаймиз ва ўша ерда яшаб келмоқдамиз. Саволим шуки, фитр садақани хозирда яшаб турган жойимиздаги мискин оилаларга беришимиз керакми ёки бошқа шахар, давлатда яшаётган хамюртларимизга беришимиз жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Мусофир дунёнинг қаерида бўлса ҳам, унинг молидан бериладиган закотни моли турган жойдаги ҳақдорларга тарқатилади. Садақаи фитрни эса мусофир ўзи қаерда бўлса, ўша жойдаги ҳақдорларга беради. Шунинг учун закотнинг қийматини мол турган жойнинг ҳисобига кўра, садақаи фитрнинг қийматини эса мусофир турган жойдаги ҳисобга кўра ажратилади.
يُؤَدِّي صَدَقَةَ الْفِطْرِ عَنْ نَفْسِهِ حَيْثُ هُوَ وَعَنْ عَبِيدِهِ حَيْثُ هُمْ
«(мусофир) Фитр садақасини ўзи тарафидан турган жойидагиларга, қуллари тарафидан қуллари турган жойдагиларга адо қилади». (Бадоиъус саноиъ). Валлоҳу аълам!