Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат, сизга бир долзарб масала бўйича мурожаат қилмоқчиман. Бу масала ҳозирги кунда никоҳ кечаси янгаларнинг қолиши ва келин-куёв бирга бўлганидан сўнг, куёв келиннинг қиз чиққанини ҳаммага янгалар орқали исботлаши ҳақида. Гап нима ҳақида эканлигини ҳамма тушунган бўлса керак. Ахир бу ҳолат энг оғир гуноҳлардан бири-ку. Пайғамбаримиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эр ёки хотин иккиси ўртасида бўлган муносабатни бошқаларга ошкор қилишини қаттиқ қораладилар. Бундай ҳолат кўчада учрашиб қолган эркак ва урғочи шайтоннинг инсонлар кўз ўнгида нафсини қондириб кетишига ўхшатдилар. Нақадар оғир ҳолат. Бу масалани сиз ҳазратдан инсонларга етказишингизни илтимос қилиб қоламан. Чунки бу гапларни биз каби оддий инсонлар бировга айтсак, унчалик эътибор беришмайди. Лекин сиз айтсангиз "Шайх ҳазратлари шундай дебдилар" деб инша Аллоҳ кўпчилик амал қилади.