Ассалому алайкум! Аллоҳ номи ёзилган ёки турли арабча ёзилган истиғфор такбирлар ёзилган қўл соатлар ёки турли тақинчоқларни тақиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Эҳтиромини жойига қўя олсангиз жоиз. Тақиб олган ҳолатда ҳожатхоналарга кириб кетадиган, қўлингизга тақиб олиб Аллоҳ норози бўладиган сўз ва амалларни қиладиган бўлсангиз тақмаганингиз яхши. Валлоҳу аълам!