Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нажот сўраш

18:29 / 14.09.2015 | MuhammaDilshod | 3802

Ассалому алайкум! Ҳурматли илм аҳллари. Бераётган ёрдамларингиз учун сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Сизларга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Мени қайнона бувижоним, Аллоҳ раҳмат қилсин, жуда яхши инсон эдилар. Ўзлари маҳаллада отиной бўлиб, лекин асосан бизда урф бўлган ва ҳамма отинойлар қиладиган "чироқ ёқиш" номли маросимларни ўтказардилар. Хонадонимизда ҳам бир неча бора бу маросим бўлиб ўтган. Ҳовлимизга махсус шундай чироқ ёқиб қўйиладиган жой ҳам қилган эканлар. Бувижонимдан кейин бу ишларни қайни опам давом эттираяптилар. Бир неча бор бу иш нотўғри эканини айтдим. Ундай гапларни гапирманг "момолар ушласа қаттиқ касал бўласиз" деб қўрқитишади. Уйимизга "момолар қўлласин, дуо қилинг” деб қўшнилар ҳамрли суюқ таомлар олиб чиқишади. Ундан фарзандларим ҳам ичишади. Шу иш тўғрими? Мен келинман, ҳужжат-далилим бўлмаса уларга қаршилик қила олмайман. Илтимос, жавоб берсангизлар, зора менга ҳужжат бўларди. Мен қандай йўл тутай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ишларнинг барчаси бидъат-хурофот ишлардир, балки ширкка ҳам яқиндир. Мўмин киши фақат Аллоҳдан нажот, ёрдам сўрайди. Ўзигагина илтижо қилади. Шуни унутмаслик керакки, яхшилик ва ёмонли фақат Аллоҳдандир. Валлоҳу аълам.

http://savollar.islom.uz/savol-24510/ 
http://savollar.islom.uz/savol-38874/ 


Топ рейтинг www.uz Openstat