Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафарда ифторлик вақти

00:00 / 19.09.2008 | eski savollar | 3779
Ассалому алайкум ҳурматли Шайҳ ҳазратлар ! Аввало, яратган эгамдан шуни сўраймизки Пайғамбаримиз (САВ) меросхўрлари бўлган Сиз каби олим инсонлар динимизда ва юртимизда янада кўпайсин ва уммат учун олиб бораётган сай харакатларингизни яратганннинг ўзи беҳисоб ажр-савоблар билан мукофотласин. Бизларни ҳам Сизларга эргашган ҳолда яратганнинг ўзи тўғри йўлдан адаштирмасин. Шайҳ ҳазратлари, илтимос қуйидаги 2 масала ечимини айтиб берсангиз.1. Агар бир киши рамазон ойида ўзи яшаб турган юртида саҳарлик қилиб (рўза тутиб) бошқа бир мусулмон мамлакатга сафарга чиқса ва шу куннинг ўзида ифтор вақти бўлмасдан кўзлаган мамлакатига етиб борса, бу киши учун ифтор вақти ушбу мамлакатнинг шом намози вақтига қараб белгиланадими ёки ўз юртининг шом намози вақтидан келиб чиқиб (соат бўйича ҳисоблаб) оғиз очиладими. Мисол учун мазкур ҳолатда ушбу киши етиб келган мамлакатда ифторлик вақти кириши учун чамаси 2 соатларча вақт бор, аммо ўз юртининг вақти ҳисобида эса ифторлик вақти бўлган бўлса қай тарзда йўл тутиш керак?2. Навбатдаги саволга келсак, мен ўзим юқоридаги ҳолатга тушдим. Ва уша ернинг вақти бўйича яъни қуёш ботганига қараб ифторлик вақтини тахмин қилиб оғзимни очдим. Кейин таҳминан 5-8 минутлардан сўнг бирин-кетин азон товушлари эшитила бошлади. Бу ҳолатда мени иккилантираётган масала шуки, мен учун ушбу кунга рўзани қазо этиш вожиб бўлиб қолмадими?Жавобингиз учун ташаккур !

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Рўзадор рўза тутган ернинг вақти билан эмас, етиб борган ернинг вақти билан рўзасини очади. Сиз хато қилгансиз ва бир кун қазо рўза тутишингиз лозим бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat