Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЁуТубе да салом бериш

18:06 / 15.10.2022 | Hikmat Ahmad | 1890

Ассалому алайкум! Мен ЁуТубе да математикани ўргатувчи видео тайёрлаб юклашни бошладим. Албатта видео "Ассалому Алайкум" деб бошланади. Бир ўртоғим видеони кўраётганларни ҳаммаси ҳам мусулмон эмас деди. Биз видеони ким кўраётганлигини билмаймиз. Шунга "Ассалому Алайкум" лафзини олиб ташла деди. Тўғриси бу фикр ўзимни ҳам хаёлимдан ўтган эди видеони тайёрлаш жараёнида. Азалдан ҳамма ўзбеклар мусулмон бўлганига, саломни алтернатив варианти йўқ экан, яъни номусулмонларга бериладиган бериладиган салом лафзини тополмадим. Менимча бу савол жавоби жуда кўпчилик ЁуТубе да видео чиқарадиганлар учун фойдали бўлади деб ўйлайман. Саволим шундан иборатки, аудитория кимлигини билмай туриб (албатта бу Ўзбекистон учун, видео ўзбек тилида), салом берсак бўладими ЁуТубе да? Шунда қандай лафзни ишлатган маъқул, "Ассалому Алайкум", "Салом". Агар мумкин бўлмаса, мен олдинги видеоларни ЁуТубе дан ўчириб, таҳрирлаб қайтиб юклайми ? Албатта шундай буюк мусулмон тарихга эга бўлган жамиятда бундай саволни туъгилишини ўзи бир аянчли ҳолат. Аммо мен видеоларни савоб умидида қиляпман ва у видеолар мен ўлганимдан кейин ҳам ЁуТубе да туради. Яъни доимий савоб келиб туришидан умид қиляпман. Шунга хато қилмасликка ҳаракат қиляпман. Сиз зикр аҳлига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Видеоларингизни салом билан бошлашингиз мумкин. Ғайридинлар кўриши эҳтимоли туфайли саломни тарк қилмайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat