ҳурматли Оъғлим бу йил август ойида 9 ёшни тўлдириб 10 ёшга ўтади. Алҳамдулиллаҳ, ўзи мустақил намоз ўқий олади, лекин ҳали тўлиқ 5 вақт ўқимайди. Биз ота она ўғлимиз 10 ёшга ўтиши билан 5 вақт намоз фарзлигини айтиб, ибодатни тўлиқ бошлатишимиз керакми ёки балоғатга етишини кутишимиз керакми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳозирдан ўргатиб бораверинглар. Балоғатга етгунча ўқиган намозларининг савоби сизларга бўлади.