Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

намозга оид дақиқ масалалар

00:00 / 28.07.2010 | eski savollar | 4871
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ассаламу алайкум устоз. динга қилаётган холисона хизматларингиз ҳурматидан Аллоҳ таоло соянгизни бошимиздан кам қилмасин. саволим қуйдагича: бизга такбирдан кейинги айтиладиган тасвийб ҳақида ма'лумот берсангиз.Адашмасам Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ "мухтасар" китобига ёзган шарҳларида "бомдод намозида мандуб бошқа намозларда эса макруҳ" деганликларини о'қигандим. бунга барча ҳанафий уламолари иттифоқ қилганларми? чунки бизни аксар жоме'ларимизда ҳар намозда тасвийб айтилади. иккинчи саволим: бизни диёрларда намоздан фориг' бо'лингач намозҳонлар бир-бирларига ёки оила а'золарига салом берадилар. бу иш суннати мутоҳҳарада борми? охирги саволим: олдинги боболаримизни намоз о'қиб бо'лганларидан кейин жойнамозни буклаб, ёҳуд қийшайтириб қо'йганликларига ко'п гувоҳ бо'лганмиз. катта бо'лгач бу масала ҳам бизни бироз о'йлантириб қо'йди. бунинг сабаби нимада? ноо'рин ёки такрорий савол берган бо'лсак ма'зур тутгайсиз. жавобингиз учун олдиндан ташаккур айтган ҳолда интиқлик билан кутиб қоламиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тасвийб қилинса яхши. Тасвийб азон билан иқома орасида иқома айтиш вақти яқинлашганини билдириб қўйиш. Бу баъзи жойларда «ас-Солаҳ», бошқа бир ерларда «Қомат!» каби иборалар билан қилинади. Ҳамма намозларда бир хил.Қолган саволларингиздаги гаплар асоссиз ишлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat